Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

Сақлаш
18:22 / 31.05.2023 893 0

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасига онлайн ҳисобга қўйилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

 

Келтирилишича, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасига онлайн ҳисобга қўйилади.

 

Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади. 

 

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактаблари ташкил қилинади.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//