Ёзнинг илк кунида қандай об-ҳаво бўлади?

Сақлаш
18:07 / 31.05.2023 813 0

“Ўзгидромет” 1 июнь, пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, чўл ҳудудларда 25 даражагача, кундузи 34-39 даража бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//