Жамият
Ўзбекистонда 1 июндан мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик мақсадида қатор тартиб ва чекловлар бекор қилинди. Бу борада Президент фармони имзоланган эди.
Шунга кўра, янги таҳрирдаги Конститутсиянинг 41, 65−67-моддалари талабларидан келиб чиқиб, 1-июндан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш обектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар бекор қилинмоқда.
Шунингдек, тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби бекор бўлади.
Адвокатура соҳасига ёш кадрларни фаол жалб қилиш мақсадида 2023 йил 1 сентабрдан бошлаб олий таълим ташкилотлари юриспруденсия йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ