Сиёсат
Шавкат Мирзиёев «2022−2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишини имзолади.
Мазкур ҳужжат «маъмурий ислоҳотларни изчил давом эттириш йўлида ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш, Янги Ўзбекистон шароитида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимининг самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ‘мобил бошқарув аппаратиъни яратиш»га қаратилгани айтилган.
Фармойиш билан Маъмурий ислоҳотлар дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилиб, унга бош вазир Абдулла Арипов ва президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раҳбарлик қилади.
Шунингдек, давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, давлат органларида коррупциянинг олдини олиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш учун вазирлар бошчилигида ишчи гуруҳлар тузилган.
Ишчи гуруҳлар 2022 йил 20 январга қадар ҳар томонлама асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиб, президент Администрациясига тақдим этиши лозим.
Республика комиссияси 2022 йил 10 февралга қадар тайёрланган таклифларни кўриб чиқиши ва 20 февралга қадар ҳар бир йўналиш бўйича президентга тақдимот қилиши керак. 1 мартга қадар 2022−2023 йилларда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи президент фармони лойиҳаси тайёрланиши керак.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ