Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева хотирланди

Сақлаш
23:19 / 30.05.2023 1164 0

Навоий вилояти Маънавият ва маърифат кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси Ойдин Ҳожиева хотирасига бағишлаб “Бир ҳовуч нур қўшган исмимга халқим!» номли адабий-маърифий хотира кечаси ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирда илм ва ижод аҳли, шоиранинг яқин қариндошлари, шогирдлари, дўстлари, вилоят фаоллари, ижодкорлар ва журналистлар иштирок этди.

 

 

Меҳмонлар Ойдин Ҳожиеванинг болалиги ўтган хонадонда шоирани эслаб, унинг ижоди, ҳаёт йўли ҳамда ўзига хос инсоний фазилатлари, халқимизнинг маънавияти ва маърифатини юксалтиришда қўшган улкан меҳнатларини эътироф этди, унинг қилган эзгу ишлари ёдга олинди.

 

Шундан сўнг Кармана туманида шоира хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди. Тадбирда Ойдин Ҳожиева хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

 

Тадбир охирида Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиеванинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган “Бир ҳовуч нур қўшган исмимга халқим” номли видеоролик намойиш этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//