Жамият
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё вилоятида Замира Тўйчиева исмли ёш қизалоқ мактабдан қайтишда дарёдан қайиқ орқали сузиб ўтаётгани акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Шундан сўнг Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмал Маҳмудалиев қизнинг онаси билан учрашганди. Шунингдек, ҳокимнинг тегишли кўрсатмаси билан ҳокимият масъуллари, вилоят ФВБ бошлиғи, Бекобод тумани ҳокими ҳамда мутасадди ташкилотлар қизнинг хонадонида бўлган.
Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, энди қиз мактабга бориши учун дарё кечиб ўтиши шарт эмас. Вилоят ҳокимининг таклифига кўра, Замира янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлди.
Марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга “Ёшлар маркази”да дастурлаш ҳамда ИТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилиши маълум қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ