Жамият
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Маънавият маскани фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Шавкат Зайниддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов, нуронийлар, ёшлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар маскан ижодкор ёшлар учун мулоқот майдони бўлиб, ундаги қулайлик ва имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.
Маскан замонавий “Маърифат кутубхонаси”, мажлислар зали, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган ва фаолият олиб бориш учун махсус хоналардан иборат. Шунингдек, биринчи ва иккинчи Ренессанс асосчилари, жадидчилик ҳаракати аъзолари бўлган алломалар ва маърифатпарвар ватандошларимизнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги фотолавҳалар, Президентнинг соҳага оид фармон ва қарорлари ўрин олган.
Кириш қисмига эса ибратли сўзлар туширилган баннерлар, алломалар, шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда фаолияти ҳақида маълумот берувчи композиция жойлаштирилган.
Вилоятда шу кунга қадар Сирдарё, Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба, Сайхунобод, Гулистон туманлари ҳамда Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида Маънавият масканлари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилганди. Шу тариқа Президент қарорида белгиланган режа республикада биринчи бўлиб бажарилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ