Тошкентдаги боғчада ухламаган болалар оёғига игна тиқилгани аниқланди

Сақлаш
16:28 / 29.05.2023 924 0

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси пойтахтдаги боғчаларнинг бирида болалар оёғига игна санчилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

 

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Янгиҳаёт тумани 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани айтилаётган видео хабар тарқалди.

 

Аниқланишича, педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун Янгиҳаёт тумани “Орият” МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга қабул қилинган.

 

26 май куни шу гуруҳ тарбияланувчиларининг икки-уч нафарига ухламагани сабабли игна тиқиб олингани маълум бўлган. Ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

“Сизнинг фарзандингиз таълим-тарбия олаётган муассасада юқоридаги каби нохуш ва бошқа ноқонуний ҳолатлар қайд этилаётганига дуч келсангиз Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишонч телефони — 71 237 08 93 рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади”, — дейилади бошқарма хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//