Жамият
Туркия Олий сайлов кенгаши президент сайловининг иккинчи босқичида 52,14 фоиз овоз олган Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ғолиб бўлганини эълон қилди.
Қайд этилишича, 28 май куни ўтказилган сайловнинг иккинчи босқичида Эрдўғоннинг рақиби – бирлашган мухолифат номзоди Камол Қиличдорўғли 47,86 фоиз овоз олган.
Олий сайлов кенгаши сайлов ҳуқуқбузарликларсиз ўтганини билдирди, бироқ Анқарада чиқиш қилган Қиличдорўғли бу тарихдаги энг адолатсиз сайлов бўлганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан қутлаганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ