Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида Оҳангарон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида “Шарқ аёли маърифати” лойиҳаси доирасида “Оила – бахт ва меҳр қўрғони” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад турмуш қурганига 50 йил тўлган оҳангаронлик 21 та оила вакилларини эътироф этиш, уларга эҳтиром кўрсатиш ҳамда ярим асрлик турмушлари даврида эришган ютуқларни, оилавий мактабларини ёш оилаларга, турмуш қуриш арафасида турган йигит-қизларга ибрат сифатида кўрсатиш ва тарғиб этишдир.
Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова жамиятда оиланинг тутган ўрни, ибратли оилалар яратаётган ўзига хос мактабларнинг ёш оилаларни мустаҳкамлашдаги, баркамол авлодни тарбиялашдаги муҳим роли ҳақида маъруза қилиш билан бирга, ярим аср фаровон турмуш қурган, маҳаллада мустаҳкам оила мактабини яратган намунали 21 оила вакилларини “олтин тўй”лари муносабати билан самимий қутлади.
Юбилейи бўлаётган оилаларнинг кутубхоналарига Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бадиий адабиётлар тўплами, шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан тайёрланган совғалар ҳадя қилинди.
Маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон халқ артисти, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Дилором Каримова, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли режиссёр Замира Бегимқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Баҳодир Нишонов, Алишер Отабоев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражабов, яккахон хонандалар Нафиса Фармонова, Адолат Исмоилова, Умид Шаҳобовнинг иштирок этиши ҳам юбилейни чинакам тўйга айлантириб юборди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ