10 ой ичида Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ сотди

Сақлаш
17:15 / 23.11.2021 871 0

Ўтган 10 ой, яъни январь-октябрь ойларида Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми 2,57 миллион тоннани ташкил қилган. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Туркманистон Пекинга асосий газ етказиб берувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаган: ҳисобот даврида Хитой бу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган.



Иккинчи ўринда Россия, кейинги поғонада Қозоғистон (865,01 миллион долларга 3,73 миллион тонна) жойлашган. Рўйхатда, шунингдек, Ўзбекистон (601,27 миллион долларга 2,57 миллион тонна) ва Мянма (1,16 миллиард долларга 2,53 миллион тонна) ҳам бор.


 

Статистига кўра, Австралия январь-октябрь ойларида Хитойга суюлтирилган газ етказиб берувчи етакчи давлатга айланди (11,43 миллиард долларга 25,7 миллион тонна), кейинги ўринда АҚШ (3,88 миллиард долларга 7,03 миллион тонна), Малайзия (3,05 миллиард долларга 7,02 миллион тонна) ва Қатар (3,21 миллиард долларга 7 миллион тонна) жойлашган

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//