Жамият
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида Маънавият маскани фойдаланишга топширилди.
Масканнинг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Акмалжон Маҳмудалиев, нуронийлар, ёшлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар маскан ижодкор ёшлар учун мулоқот майдони бўлиб, ундаги қулайлик ва имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқишини таъкидлашди.
“Маънавиятли бўлиш инсонга хос фазилатдир. Демак, инсонларни, айниқса, Янги Ўзбекистоннинг ёшлари юксак маънавиятли, юксак билимли, юксак дидли, юксак ақлли, билимли, етук мутахассис бўлиши зарур, — деди вилоят ҳокими ўз нутқида. — Ўз навбатида ушбу маскан ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ишонаман.
Маънавият масканида ижодкор ва китобхонлар учун кутубхона, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси учун хизмат хоналари мавжуд бўлиб, барча шароитлар яратилган.
Шунингдек, кириш қисмига ибратли сўзлар туширилган баннерлар, республика ва вилоят ҳудудларидан етишиб чиққан алломалар, шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда фаолияти ҳақида маълумот берувчи композиция жойлаштирилган.
Қайд этиш керак, сўнгги икки йилда вилоятнинг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сирдарё туманлари ҳамда Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида ҳам ана шундай Маънавият масканлари ташкил этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ