Спорт
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) навбатдаги жангини АҚШда ўтказади.
Matchroom Boxingʼнинг маълум қилишича, 17 июнь куни Янги Орлеан шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Ҳаролд Калдерон (27-0, 18 КО) рақиб бўлади.
Қайд этиш керак, ушбу жанг ғолиби WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланади.
Ғиёсов сўнгги жангини 2022 йилнинг май ойида ўтказиб, 10 раунд давом этган жангда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этганди.
Калдерон эса охирги марта 2022 йил сентябрида рингга кўтарилган ва 3-раунддаги нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ