Жамият
Жорий йилнинг 18 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ИИВга ариза билан мурожаат қилган.
Вазирликнинг маълум қилишича, шу йилнинг апрель ойида ўзини Президент администрацияси ходими сифатида таништирган шахс ва унинг шериги Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Бешариқ туманлари ҳокимлари референдум ўтганидан сўнг лавозимидан бўшатилишини, уларнинг ўрнига номзод қидириб юришганини айтган.
Улар ариза муаллифини Учкўприк туманига ҳоким этиб тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ доллари, шундан ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманида икки нафар шахс ариза муаллифидан 25 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган. Уларнинг ёнидан бир неча фуқароларнинг раҳбар лавозимларига тайинлаш учун Президент администрациясига ёзган аризалари текшириш учун олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ