Спорт
25 май куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида келгуси йилнинг апрель—май ойларида Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича У-23 Осиё Кубоги баҳсларининг саралаш босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра, Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа Э гуруҳидан жой олди. Гуруҳда Ўзбекистондан ташқари, Эрон, Афғонистон ва Гонгконг жамоалари ҳам ўрин олди.
Мусобақа саралаш босқичида 11 та гуруҳда 43 та жамоа кураш олиб боради. Саралаш гуруҳлари ғолиб жамоалари ва яна 2-ўринни эгаллаган 4 та жамоа Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритади. Саралаш баҳслари шу йилнинг 4—12 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Э гуруҳи саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади.
Осиё биринчилиги 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол баҳсларига саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг учта совриндор жамоаси ОФК вакили сифатида Париж мезбонлигидаги Олимпиадага йўлланма олади, 4-ўринни эгаллаган жамоа эса Африка қитъаси вакили плей-офф ўйинини ўтказади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ