Жамият
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Тошкент шаҳридаги 241-мактабда бўлиб, «Илмни қадрланг, илмга интилинг» шиори остида ташкил этилган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида иштирок этди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Тадбир аввалида вазир Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчиларга табригини ўқиб эшиттирган ва янги ҳаёт сари қадам ташлаётган ёшларни самимий табриклаб, уларга муваффақиятлар тилаган.

«Ҳилола Умарова Тошкент шаҳридаги мактабларда фаолият юритиб келаётган фахрий устозлар билан ҳам учрашиб, уларнинг 4 нафарини «Халқ таълими фидойиси», 13 нафарини эса «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонлари билан тақдирлади», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, мазкур мактабни бу йил 39 нафар 11-синф ўқувчилари битирди. Улардан 7 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, 4 нафари халқаро IELTS сертификатига эга ва 1 нафари фан олимпиадасида олтин медаль соҳиби ҳисобланади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ