Жамият
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси доирасида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқотда асосий эътибор мамлакатимизда ушбу ташкилот кўмагида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва истиқболлари муҳокамасига қаратилган.
«А.Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда кўрсатилаётган беғараз ёрдам учун Т.Гебрейесусга миннатдорлик билдирди.
ЖССТ раҳбари ҳам юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Айниқса, мамлакатимизнинг силга қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Мулоқот якунида ЖССТ билан Ўзбекистоннинг самарали ҳамкорлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси учун Тедрос Гебрейесусга “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилган.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ