Жамият
Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳасига аноним тарздаги мурожаат келиб тушди, унда мактабларнинг бирида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларга вальс тушиш тақиқлангани айтилган.
«Мактабда ўқийман, менимча, бизнинг ҳолатимиз ҳамма учун ҳам қизиқ бўлмаслиги мумкин, аммо бу сўнгги янгиликлар билан боғлиқ. Мактабимизда ["Сўнгги қўнғироқ»да] вальс тушиш тақиқланди, чунки бу „юқоридан“ берилган буйруқ экан, айтишларича, бизнинг „менталитетимизга“ тўғри келмас экан. Биз бир ойдан кўпроқ вақт давомида бунга тайёрлангандик, мактабимиз эса европача, бекор қилинганини яқиндагина айтишди. Нима бўлаётганини тушунолмаяпман, улар аввалига вальсга тушиш мумкин эмас деганларни жаримага тортишади, кейин ўзлари бу фикрга қўшилишади», — дейилади мурожаатда.
Исмини ошкор қилишни истамаган манбанинг айтишича, ушбу мактаб Миробод туманида жойлашган. «Вальс тушиш тақиқланган, ҳеч нарса керак эмас, дейишди, туман ХТБдан тавсия қилибди буни», — дейди манба.
Худди шу ҳудуддаги бошқа мактаб директорининг айтишича, болалар бунга узоқ вақт тайёргарлик кўришган, хореограф таклиф этилган ва буни қайта тиклаш керак.
«Қизлар ўғил болалар томон бурилиб, кейин орқалари билан қўлларига ётадиган элементлар бор эди — олиб ташланди. Ўғил болалар қизларни кўтариб, айланадиган жойини ҳам олиб ташлашди», — дейди ота-оналардан бири.
«Директор шундай деди: „Биз тавсияларни эътиборсиз қолдира олмаймиз, лекин сизнинг ишингиз ва саъй-ҳаракатларингизни жуда қадрлайман, келинг, муросага келайлик“. Болалар, албатта, рози бўлишди», — дейди у.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматига кўра, мактабларга бундай тақиқ бўйича топшириқ юборилмаганини маълум қилди.
Аввалроқ вазирлик томонидан мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқилган эди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 2023 йил 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади.
Тадбирга мактабдаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб қилинади.
– «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;
– умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни ўтказиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ