Жамият
Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг янги усулларини жорий этишни давом эттирмоқда.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати репортажида айтилишича, янги усул «илғор ривожланган давлатлар тажрибаси» асосида ишлаб чиқилган.
Урганч шаҳрининг мактаб ва боғчалар ёнидаги гавжум кўча ва чорраҳаларида «янги турдаги» горизонталь белгилар қўйилди. Улар айлана шаклида бўлиб, ичида иккита оёқ изи ва STOP ёзуви бор ва сариқ бўёқ билан чизилган. Кўчанинг ўртасида худди шу белгилар оқ фонда қўлланади.
Хабарда айтилишича, мактабларда ўқувчиларга тўрт босқичда кўчани кесиб ўтиш ўргатилади. Қуйида ҳаракат босқичлари келтириб ўтилади.
1. Ўтиш жойига яқинлашиб, болалар янги белгида тўхтаб, чапга, кейин эса ўнгга қарашлари керак.
2. Тартибга солинмаган чорраҳадан транспорт воситалари тўлиқ тўхтаганига ишонч ҳосил қилгандан кейингина йўлни кесиб ўтиш мумкин.
3. Қўллар юқорига кўтарилиб, машиналар тўхтаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилинади, шундан сўнг болалар йўлдан ўтишлари мумкин.
4. Ўтиб бўлингач, болалар машиналарга ўгирилиб, «миллий анъаналардан келиб чиққан ҳолда» ҳайдовчиларга миннатдорлик билдиришлари керак.
Видеода болалар ҳайдовчиларга таъзим қилиб, уларга табассум билан қўл силкитишини кўриш мумкин.
«Ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсиз ҳаракатланиш асосларини ўргатиш борасидаги бундай ишлар ёш авлодни йўл ҳаракатининг маданиятли иштирокчиси этиб тарбиялаш, болалар ҳаётини сақлаб қолиш, улар иштирокидаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ