Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларининг қанчаси хотин-қизлар экани маълум қилинди

Сақлаш
15:58 / 24.05.2023 1040 0

Бугунги кунда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида банд бўлган аҳоли ўртасида хотин-қизлар улуши 77 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда 23 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган гендер тенглик ва муносиб меҳнат мавзусидаги анжуманда маълум қилинган.

 

Фото: Сенат

 

Сенат хабарига кўра, анжуманда мамлакатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилгани, аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани айтилган.

 

“Бугунги кунда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида банд бўлган аҳоли ўртасида хотин-қизлар улуши 77 фоизни, иқтисодиёт ва саноат соҳасида 46 фоизни ташкил этмоқда. Икки минг нафарга яқин хотин-қизлар давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда”, — дейилади хабарда.

 

Маълум қилинишича, ҳозирда олий таълим муассасаларида таълим олаётган хотин-қизлар сони аввалги даврга нисбатан олти баробарга кўпайган. Хусусан, бакалавр йўналишида ўқиётган хотин-қизлар улуши 38 фоиздан 49 фоизга, магистратура босқичида ўқиётганлари 37 фоиздан 50 фоизга ортган.

 

“Эришилган натижалар билан бир қаторда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва фаоллигини кенгайтириш бўйича бажаришимиз керак бўлган ишлар ҳали кўп”, — деган Сенат раиси Танзила Норбоева.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//