Жамият
Фарғона ва Наманган вилоятларида шоир Шуҳрат Ориф ва хонанда Бахтиёр Раҳмонов иштирокида “Соғинмасдан яшаб бўлмайди” мавзусида шеър ва қўшиқ кечалари бўлиб ўтди.
.jpg)
Қўқондаги “Темирйўлчилар” маданият саройида ўтказилган анжуманда Қўқон давлат педагогика институтининг педагог ва талабалари, ижодкорлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар қатнашди.

Тадбирда шоир янги шеъларидан ўқиб берди. Хонанда Бахтиёр Раҳмоновнинг дилтортар қўшиқлари даврага ўзгача кайфият бағишлади.
Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган учрашувда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Фарғона вилоят бўлими раҳбари Масъуджон Сулаймонов адабий-мусиқий тадбирлар аҳолининг, айниқса, ёшларнинг руҳий оламини бойитишга хизмат қилишини таъкидлади.

Навбатдаги шеър ва қўшиқ кечаси Наманган шаҳридаги “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхона марказида ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансур, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг вилоят кенгаши раиси Дилноза Азизова ва бошқа сўзга чиққанлар ижодий учрашувларнинг ёшларда китобхонликка қизиқишни кучайтиришдаги ўрни муҳимлигини билдиришди.


Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ