Ўзбекистонга тўрт ойда даволаниш мақсадида қанча одам келгани маълум бўлди

Сақлаш
21:09 / 23.05.2023 1125 0

Ўзбекистонга 2023 йилнинг тўрт ойида 22,7 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, январь—апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2023 йилнинг тўрт ойида мамлакатга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

 

– қариндошларни йўқлаш – 1 миллион 754,2 минг киши;

– дам олиш – 185,9 минг киши;

– хизмат юзасидан – 38,6 минг киши;

– даволаниш – 22,7 минг киши;

– тижорат – 14 минг киши;

– ўқиш мақсадида – 4 минг киши.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//