Жамият
Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги оилавий шифокорлик пунктларининг бирида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилоятининг Ромитан тумани “Миришкор” маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Н.Ф. исмли эркак ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Мусича” оилавий шифокорлик пункти (ОШП)да 2023-йил 11-май куни соат 01:00 ларда бошқа фуқаролар Б.Ч. исмли эркакнинг О.Ш. исмли аёл билан жинсий алоқада бўлиши учун 90 минг сўм миқдоридаги пулларни олган. Бунинг эвазига уларга алоҳида хона бўшатиб, шарт-шароит яратиб берган ва бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Н.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ