Ўзбекистонга электромобиллар импорти 3,5 баравардан ошди

Сақлаш
20:18 / 23.05.2023 889 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 544 дона электромобиль импорт қилди.

 

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган. Жорий йилнинг апрель ойида хорижий давлатлардан 876 дона электромобиль импорт қилинди.

 

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар Хитой – 2 278 та, Гонконг – 202 та, Германия – 32 та, БАА – 16 та, Корея – 9 та, АҚШ – 4 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//