Жамият
Жорий йилнинг 19 май куни Сайхунобод ва Сардоба туманларида Маънавият маскани фойдаланишга топширилди.
Масканларнинг очилишида мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ҳақида сўз борди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Иншоот замонавий “Маърифат кутубхонаси”, мажлислар зали, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган махсус хоналардан иборат. Шунингдек, биринчи ва иккинчи Ренессанс асосчилари, жадидчилик ҳаракати аъзолари ва маърифатпарвар ватандошларимизнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги фотолавҳалар, президентнинг соҳага оид фармон ва қарорлари ўрин олган.
Очилиш маросими давомида миллий қадриятлар кўргазмаси, “Китобхонлик” кечаси, “Мақом” кечаси, “Мушоира” кечаси ва “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” мавзусида суҳбатлар ўтказилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Маълумот учун, вилоятда шу кунга қадар Сирдарё, Боёвут, Ховос, Мирзаобод туманлари ҳамда Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилган. Жорий йилда Оқолтин ва Гулистон туманларида ҳам шундай масканлар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ