Жамият
Ўзбекистонда талабалар учун ҳар ой стипендия (1 миллион 320 минг сўм) тўланадиган ўқув курслари ташкил этилади. Бу бўйича жорий йилнинг 19 май куни Вазирлар Маҳкамаси “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўқув курслари қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:
Шунингдек, ўқув курслари жамоа бўлиб ишлаш ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам ташкил этилиши мумкин. Биринчи ўқув йилида камида 60 нафар тингловчи қабул қилинади, кейинги йилларда тингловчилар сони эҳтиёждан келиб чиқиб, ошириб борилади.
Таълим олиш 34 ҳафта муддат давомида “Blending learning – аралаш таълим технологияси” асосидаги ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади.
Ушбу курсларда ўқиш учун танловнинг биринчи йилида республика давлат ОТМларининг бакалавриат босқичида (барча таълим шакли бўйича) 2-курсни муваффақиятли тамомлаган (академик қарздорлиги бўлмаган) талабалари иштирок этишлари мумкин.
Ушбу ўқув курсларига қабул қилинган республика ҳудудларидаги талабаларининг ўқишини мос ва турдош йўналишларда Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ОТМларига академик мобиллик асосида бир йил муддатга кўчирилади.
Ўқув курсларига қабул қилинган талабалар(тингловчилар):
Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Тошкент шаҳридаги Инха университети томонидан тасдиқланадиган тегишли йўналиши бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ