Жамият
UzAuto Motors 25 май санасидан бошлаб Chevrolet Tracker ва Onix автомобиль моделларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлайди.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобиль моделлари линиясини ривожлантиришнинг иккинчи босқичи доирасида юқорида номлари келтирилган автомобилларнинг кенгайтирилган комплектациялар қатори учун 25 май санасидан бошлаб шартномалар тузишни бошлайди.
Қайд этилишича, Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker'нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premier Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин.
Шу билан бирга, шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.
Янгиланган Premier Plus ва Redline комплектациялари ҳам худди бошқа комплектацияларидек UzAuto Motors'нинг Асакада жойлашган автозаводида кузов пайвандлаш, бўяш ва йиғиш каби ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли асосида ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқариш Асака автомобиль заводида 620 миллион доллардан ортиқ йўналтирилган сармоя туфайли ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш натижасида амалга оширилган GM GEM (General Motors Global Emerging Markets) платформасида йўлга қўйилади.
2023 йилнинг сентябрида Premier Plus ва Redline комплектацияларини ишлаб чиқаришга старт бериш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, қуйида келтирилган моделлар учун контрактация шартномасини тузиш мумкин:
Chevrolet Tracker
LS
LS Plus
LTZ
LTZ Plus
Premier
Premier Plus
Redline
Chevrolet Onix
Premier 1
Premier 2
Premier 2 Plus
Redline.
Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг барчага таниш комплектацияларида бўлган барча асосий опцияларига қўшимча равишда, Plus комплектацияси барча “Иситиш тизими” опциялари билан, жумладан руль, олд ва орқа ўриндиқлар (орқа суяниш жойи билан) ён ойналар, олд "лабовой" ойна иситиш тизими опциялари билан, шунингдек, қорайтирилган орқа ва орқа ён ойналар, двигатель ҳимоя картери ва қўшимча қулай опциялар билан жиҳозланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ