Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ва “свет” бўлмайди

Сақлаш
15:14 / 22.05.2023 979 0

Бугун, 22 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди.

 

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида Бектемир туманининг: “Забардаст” МФЙнинг Боғи эрам кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-3» МФЙ ҳудудида жойлашган ер усти Д-76 мм паст босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари 2023 йил 22 май куни амалга ошириш режалаштирилган.

 

Ушбу ишларни бажаришда 2023 йил 22 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар "Катта Чилонзор-3" МФЙда жами 144 та кўп қаватли хонадонлар, шунингдек, жами 5 улгуржи истеъмолчиларга табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//