Жамият
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Uzbekistan Airports АЖга Ўзбекистон халқаро аэропортларида аэропорт ускуналарини модернизация қилиш учун 28 миллион еврогача бўлган узоқ муддатли молиялаштиришни тақдим этади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган йиллик форумида томонлар илгари эришилган келишувларни мустаҳкамлади. Форум доирасида Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева ва Евросиё бўйича инфратузилма департаменти директори Екатерина Мирошник мандат хатлари билан алишдилар.
«Банк маблағлари ҳисобидан йўловчи ташувчи автобуслар, юк ташувчи техникалар, лентали юк узатувчилар, самолёт буксирлари, самолётларни сув билан тўлдириш ва ҳожатхона бўлимларига хизмат кўрсатиш учун махсус автомашиналар, амбулатор автолифтлар, тозаловчи, муздан тозалаш машиналари ва бошқалар харид қилинади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ЕТТБнинг молиялаштириши эвазига 76 дона янги аэропорт махсус техникалари харид қилинади», — деди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Бундан ташқари, ЕТТБ ва Uzbekistan Airpors ўртасида 1 миллион евродан ортиқ грант маблағларини ажратиш бўйича келишувларга эришилди. Бунинг бир қисми сифатида банк асосий бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва шу орқали Uzbekistan Airports ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган халқаро консалтинг компаниясини жалб қилишни кўзда тутади.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда молиялаштириш мамлакат ҳукумати томонидан давлат кафолатисиз амалга ошириладиган давлат компанияси билан ҳамкорликнинг биринчи намунаси бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ