“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди

Сақлаш
17:34 / 18.05.2023 1033 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичи ўтказилди.

 

Мазкур танловнинг туман (шаҳар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида 7 минг нафардан зиёд тарғиботчи иштирок этди. Танловнинг фақат ҳудудий босқичларининг ўзида жами 578 нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи қатнашиб, шуларнинг 181 нафарини шоир, ёзувчи, 89 нафарини журналист, 58 нафарини ижодкор, 250 нафарини эса ўқитувчилар ташкил қилди.

 

15–16 май кунлари бўлиб ўтган республика босқичида ҳудудларда ғолиб бўлган 28 нафар (ҳар бир ҳудуддан бир эркак ва бир аёл) тарғиботчи ўзаро беллашди.

 

Иштирокчилар уч йўналишда баҳоланди. Биринчи йўналишда ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг тайёрлаб келган ҳужжатлари билан танишиб, уларнинг фаолиятига баҳо беришган бўлса, иккинчи йўналишда улар мамлакатда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат, маънавий-маърифий ислоҳотлар, аждодлар тарихи, бадиий ижод бўйича тайёрланган тест саволларига жавоб беришди. Учинчи йўналишда эса иштирокчилар ўзларининг ижодий қобилиятларини намойиш этиш билан бир қаторда, мактабдаги фаолиятлари тўғрисида тайёрлаб келган видеоролик, тақдимот ва бошқа материалларини намойиш этди.

 

Танлов ғолиблари моноблок компьютер, ноутбук, махсус тайёрланган статуэткалар билан, номинация ғолиблари эса планшет, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Бундан ташқари, танловнинг барча иштирокчиларига Ёзувчилар уюшмаси томонидан 3–1 млн сўмлик китоблар жамланмаси тақдим этилди.

 

 

 

 

“Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” танловининг ғолиблари:

 

Бош соврин соҳиби – Муяссар Эргашева, Наманган вилояти Чуст туманидаги 67-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

1-ўрин соҳиби – Байрамали Қўлдошев, Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 24-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

2-ўрин соҳиби – Улбўған Юсупова, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги 4-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

2-ўрин соҳиби – Бердиқулов Отабек, Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 38-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

 

3-ўрин соҳиби – Сарвиноз Маманова, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги 52-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

3-ўрин соҳиби – Тозагул Жуманова, Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги 79-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

 

 

“Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” танловининг номинация совриндорлари:

 

“Китоби кўп чоп этилган тарғиботчи” – Гулшат Кенжибекова, Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 9-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Ёши улуғ тарғиботчи” – Худойқул Мамадиёров, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 84-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Ташаббускор тарғиботчи” – Мивагул Баймурзаева, Қорақалпоғистон Республикасидаги 32-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Инновацион ёндашув ёки кутилмаган янгича услуб” – Ўлмасбек Абдураҳмонов, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 16-мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Мақсадли ёндашув” – Нодир Илҳомов, Жиззах вилояти Фориш туманидаги 7-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Фаолияти оммавий ахборот воситаларида энг кўп ёритилган тарғиботчиси” – Равшанбек Маҳмудов, Сирдарё вилояти Гулистон тумани ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Миллий адабиёт тарғиботчиси” – Обид Қўлдошев, Бухоро вилояти Жондор туманидаги 7-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Энг фаол тарғиботчи” – Шодия Султонова, Хоразм вилоятидаги 17-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Энг фаол тарғиботчи” – Манзура Бекжонова, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги 33-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

 

“Энг фаол тарғиботчи” – Мунирахон Қўқонова, Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 2-ИДУМИнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//