Жамият
Чуст тумани Ғова қишлоғи Маданият марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби, ёзувчи Маъмура Зоҳидова билан ижодий учрашув ўтказилди ва унинг “Манглайдаги ёзиқ” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Учрашувда Маъмура Зоҳидованинг мактабдаги устозлари, Вилоят Ёзувчилар уюшмасидан меҳмонлар ҳамда РМММ вилоят бўлими раҳбари М. Аппоқов, туман бўлинмаси раҳбари С. Насимхонова иштирок этди. 12-сонли умумтаълим мактабининг ёш ижодкорлари, унинг шогирдлари томонидан ижодкорнинг қаламига мансуб шеърларидан парчалар ўқишди ва асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этдилар.
Маъмура Зоҳидова ёш авлод тарбияси, бадиий адабиётини тилимизнинг ўрганилиши масалаларига бағишланган 50 дан ортиқ танқидий мақолаларни эълон қилган. “Бобур лирикасида эстетик тарбия масалалари талқини”, “Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?..”, “Дарсликдаги хатолар”, “Дарсликлар мукаммал бўладими?”, “Бойчечак – баҳор қўшиғи эмас”, “Имло луғатининг ўзида хато бўлса...”, “Ўқув марказининг мақсади: кўпроқ абитуриент келсин”, “Ҳарбий атамалар қайси тиллардан ўзлашган”, “Тил миллатнинг руҳи бўлса...”, “Тилимизнинг жилосини аввало тилшунослар кўрсатишсин”, “Менинг тиғ тилган тилим...”, “Адабиёт кўчирмачиликни кечирмайди”, “Истеъдодсиз бола йўқ” каби мақолалари республика нашрларида чоп этилиб, кўп баҳсларга сабаб бўлган.
Ёзувчининг “Ҳикоялар” (2000), “Айтилмай қолган гаплар” (2013), “Нажот куйи” (2017), “Булоқлимозор сири” (2018) каби шеърий ва насрий тўпламлари ҳам нашр этилган. 2018 йилда чоп этилган “Нур ёғилган юрт одамлари” номли йирик форматдаги китоб-альбомга турли баёзларга шеърларидан намуналар киритилган.
“Ҳақиқий илмга маънавият орқали эришилади. Китобга бўлган муҳаббат бу — энг аввало, ватанга, оилага бўлган муҳаббатдир. Бугун олимларимиз, шоиру ёзувчиларимиз қаторида ёш, изланувчан тадқиқотчиларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Уларни илм-зиё, маънавият тарғиботчилари десак муболаға бўлмайди” — деди Маъмура Зоҳидова тадбир якунида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ