Жамият
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судида 12 май куни метрода вояга етмаган қиз болага шилқимлик қилган йигит иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Nemolchi.uz” лойиҳаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 10 май куни 24 ёшли хоразмлик Ж.Ш. метро вагони ичида ўзи танимаган вояга етмаган қизнинг танасига тегиниб, шилқимлик қилган. Қиз бу ҳақда дарҳол вокзал ходимларига хабар берган, ҳуқуқбузар қўлга олинган.
Фуқаро Ж.Ш. ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини айтган ва суддан жазони енгиллаштиришни сўраган. Жабрланувчи, ўз навбатида, уни янада қаттиқроқ жазога тортишни талаб қилган.
Дастлабки тергов органлари йигитнинг ишини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) сифатида квалификация қилган. Бироқ раислик қилувчи судя уни 41−1-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топган. Бунда унинг муқаддам ҳам маъмурий жавобгарликка тортилгани, унинг ҳаракатларида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги инобатга олинган.
Суд ҳукми билан айбланувчи беш суткага озодликдан маҳрум этилган. Шунингдек, шахсдан озиқ-овқат пуллари сифатида давлат даромадига 225 минг сўм ундириш белгиланган.
“Судья Қурбоновнинг эътиборлилиги қувонарли ҳолат, у ишнинг нотўғри квалификация қилинганига эътибор қаратиб, ишни яқинда қабул қилинган “Шаҳвоний шилқимлик қилиш” моддасига қайта таснифлади. Бу ҳуқуқбузарликнинг алоҳида тури ва одамлар бундай ҳаракат қонун билан жазоланишини билишлари керак", – дейилади “Nemolchi.uz” лойиҳасида.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ