Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан “Маънавий тарбия ва тарғиботнинг замонавий технологиялари ҳамда таъсирчан усуллари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Тадбир аввалида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори Олимжон Давлатов мамлакатимизда маънавий тарбия ва унинг тарғиботи маърифатли жамият қуриш йўлида муҳим омил эканини, бу мавзуда қилинган тадқиқотларнинг амалиётга татбиқ этилиши анжуманнинг асосий ютуғи бўлишини айтди.
“Барча тизимлардаги тарғиботчи ёшларни аниқлаш ва уларни бирлаштирувчи “Ёшлар клуби”ни жорий этиш зарур. Шу билан бирга, меҳнат ва ўқув жамоалари ўртасида, ҳар бир маҳалла ва муассасаларда маънавий-маърифий тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича доимий асосдаги ижтимоий акциялар, танлов ва мусобақаларни юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор ва янгича ёндашув иш услубини жорий этиш мақсадга мувофиқ”, – дейди Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори ўринбосари, фалсафа доктори Мунира Қаҳҳорова.
Мазкур илмий-амалий анжуман маънавий тарбиянинг самарали ва таъсирчан усуллари, дунёнинг мафкуравий манзараси, тарғиботнинг янги технологиялари, ижтимоий давлат тушунчасининг илмий, маънавий ва ҳуқуқий асослари, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш методикаси ва баҳолаш мезонлари, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш каби илмий муаммолар таҳлилига бағишланди.
“Тан олиб айтиш керак, бизнинг жамиятимизда бугун популизм йўқ. Лекин популизмнинг ташқи таъсири, айни пайтда, ҳали ҳам хатарлигича қолмоқда. Бундай ҳолатда унинг зарарли оқибатлари ҳақида илмий жамоатчилик етарлича тадқиқотлар олиб бориши, кенг жамоатчиликка етказиб бериши лозим бўлади”, – дейди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ ўз маърузасида.
Конференцияда дунёнинг мафкуравий манзараси, маънавий тарбия ва замонавий тарғибот технологияларининг бугунги кундаги аҳамияти миллий ва маънавий муҳит билан боғланган тарзда муҳокама этилди. Конференция шўбалари ушбу илмий муаммоларга алоқадор тўрт йўналишда танланган.
Мазкур илмий-амалий анжуманда ёш тадқиқотчиларга ҳам кенг минбар берилди. Ёш олимлар маънавий тарбиянинг энг илғор усуллари, хориж тажрибаси, тарғиботнинг янги технологиялари, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш каби масалалар бўйича маърузалари билан иштирок этишди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ