Иқтисод
Korzinka дўконлар тармоғи кассаларида картадан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, «Тартибга солиш қумдони» рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда.
«Тартибга солиш қумдони» рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:
«Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси: Anglesey Food МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz);
синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: «Anglesey Food» МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
Anglesey Food МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель;
синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май;
синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь.
Синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56652
Жамият
55852
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ