Жамият
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида замонавий ва барча қулайликларга эга Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди.
Маросимда кенг жамоатчилик, нуронийлар ва ёшлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими раҳбари Акрамжон Муқимов, туман ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қайд этилишича, тантанали маросимда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов ушбу маскан ўзига хос ижодий, ақл марказларига айланиши, ранг-баранг тадбирлар, лойиҳалар амалга ошириладиган, зиёли инсонлар қадами аримайдиган жой бўлиши лозимлигини таъкитлади ҳамда зиё маскани кутубхонаси учун китоблар жамланмасини туҳфа этди.

Шунингдек, масканда ижодкор ва китобхонлар учун кутубхона ва тадбирлар зали, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси учун хизмат хоналари бўлиб, қулай шароитлар яратилган.
Маънавият ва маърифат маскани Қизилтепа туман аҳлига ўзига хос туҳфа бўлди, дейилади хабарда.


Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ