Намангандаги боғда 12 ёшли бола бошидан жароҳат олиб вафот этди

Сақлаш
18:49 / 16.05.2023 1087 0

Наманган шаҳридаги истироҳат боғида 12 ёшли бола бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

 

Аниқланишича, 14 май куни соат 11:30 да 12 ёшли бола Наманган шаҳридаги истироҳат боғидаги аттракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олган.

 

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Telegram`да тарқалган видеохабарга кўра, Учқўрғон туманидаги 8-мактаб ўқувчилари мактаб жамоаси билан саёҳатга чиққан.

 

Видеода аёлнинг шифокорга мурожаат қилаётгани акс этган. «Ота-онаси энди менга келади, уларга нима дейман? 29 та болани жавобгар бўлиб [боғга] олиб келгандим», — дейди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//