Жамият
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022/2023-ўқув йилини якунлаш ва «сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқди.
Унга кўра, мактаб маъмуриятига қуйидагилар тавсия қилинган:
— умумий ўрта таълим муассасаларида «сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 08:00 дан 09:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этиш тавсия қилинган.
— тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчиларини жалб этиш;
— тадбирни маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаш;
— «сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўймаслик;
— мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш.
Шунингдек, вазирлик мактабларда «сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирини ўтказиш бўйича наъмунавий сценарийа ҳам ишлаб чиққан.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ