Жамият
Маданият ва туризм вазирлигида “Ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг иш вақти ва дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий савиясини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг иш вақти ва дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий савиясини янада оширишда Наманган вилояти тажрибасини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди.
Ҳужжат лойиҳаси асосида республиканинг барча ишлаб чиқариш корхоналарига иш куни бошланиши ва тугаши вақтида миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туриши амалиётини йўлга қўйиш тавсия этилади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков зиммасига юклатилди.
Миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туришини йўлга қўйиш бўйича Маданият ва туризм вазирлиги томонидан тавсия этилган 211 та куй ва қўшиқлар рўйхати ҳам илова қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ