Ўзбекистонда шаҳар аҳолиси кўпми ёки қишлоқда яшовчилар?

Сақлаш
15:50 / 15.05.2023 897 0

Ўзбекистонда шаҳарда яшовчилар сони қишлоқда яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп экани маълум қилинди.

 

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 36 197 781 кишини ташкил этган. 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп:

 

шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши;
қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши.

 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 232 210 нафарга кўп бўлган. Мазкур даврда аҳоли сони 36 миллион 024 минг 946 кишини ташкил этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//