Ўзбекистон термаси бокс бўйича ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олди

Сақлаш
14:27 / 15.05.2023 1179 0

Тошкент шаҳрида 1—14 май кунлари бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 9 та медаль (5 олтин, 2 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу медаллар сони ва сифати бўйича Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаси бўлди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси сафида совриндор бўлган боксчилар:

 

Олтин

 

-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов;
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков;
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев;
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
+92 кг: Баҳодир Жалолов.

 

Кумуш

 

-54 кг: Ойбек Жўраев;
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров.

 

Бронза

 

-75 кг: Аълохон Абдуллаев;
-92 кг: Лазизбек Муллажонов.

 

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада барча 13 вазн тоифаси бўйича бир нафар иштирокчи билан қатнашди. Шодиёр Мелиқўзиев (-48 кг) ва Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) Жаҳон чемпионати билан эрта хайрлашганди.

 

Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон (4 олтин, 1 кумуш) иккинчи бўлди. Россия (2 олтин, 4 бронза) эса учинчи ўринни олди. Шунингдек, Куба ва Франция терма жамоалари ҳам Тошкентни олтин медаль билан тарк этадиган бўлди.

 

-51 кг вазн тоифаси чемпионлигини қўлга киритган Ҳасанбой Дўстматов мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди. Ўзбекистон делегацияси эса энг яхши терма жамоа номига лойиқ кўрилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//