Жамият
Наманган вилояти Наманган туманида замонавий ва барча қулайликларга эга Маънавият маскани фойдаланишга топширилди.
Кенг жамоатчилик, нуронийлар ва ёшлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тантанали маросимда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, туман ҳокими ўринбосари О.Саидазимов ва сектор раҳбарлари ушбу маскан ўзига хос ижодий, ақл марказларига айланиши, ранг-баранг тадбирлар, лойиҳалар амалга ошириладиган, зиёли инсонлар қадами аримайдиган жой бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Очилиш маросими давомида ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган бадиий саҳна кўринишлари ҳамда масканда ўтказилган “Заковат” интеллектуал турнири тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Тадбирда “Маънавият маскани”ни ташкил этишдаги фаоллиги ва жонкуярлиги ҳамда туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун туман ҳокими ҳамда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбарига Республика Маънавият ва маърифат марказининг ташаккурномалари топширилди.
Бундан ташқари, бир қатор фаоллар, ташаббускор ёшлар, танлов ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Туманда фойдаланишга топширилган ушбу “Маънавият маскани”да бўлинма раҳбари, мутахассислар учун хоналар, конференция ва анжуманлар учун зал, кутубхона, Заковат клуби ҳамда турли тўгараклар учун хоналар жойлашган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ