
Жамият
Унга кўра, республика бўйича 200 нафаргача директор ўринбосари ҳар чоракда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Директор ўринбосари умумий ўрта таълим мактаблари директори ҳамда туман(шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимларига тавсия этилади.
Шунингдек, директор ўринбосари лавозимига қўшимча вазифалар юклатилди:
– таълим муассасалари ёшларининг маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида танлов ва тадбирларни ташкил этиш, тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш;
– 4-11-синф ўқувчилари ўртасида «Камалак» ва «Ёшлар иттифоқи» сардорлари фаолияти ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш;
– маҳалла ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда мактабларда «Ёшлар дафтари»да яратилган имкониятлар тўғрисидаги тарғибот ишларини ташкил этиш.
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ