Жамият
Мамлакатимизда Озарбойжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллик таваллуд айёми кенг нишонланмоқда.
Бугун Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият марказида мустақил Озарбойжон давлатининг асосчиси, буюк давлат арбоби Ҳайдар Алиев хотирасига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Унда XX асрнинг атоқли сиёсий ва давлат арбоби, Озарбойжон халқининг фидоий фарзанди Ҳайдар Алиевнинг қатъияти, кучли сиёсий иродаси ва беқиёс етакчилик сифатлари хусусида сўз юритилди. Шунингдек, Озарбойжон умуммиллий етакчисининг Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва қардош халқларимизнинг тарихий ришталарини изчил мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшгани алоҳида таъкидланди.
Маросимда давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар, нуронийлар, озарбойжон юртдошларимиз ҳам сўзга чиқди. Улар Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази қардош халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстликнинг ёрқин рамзи эканини таъкидладилар.
Анжуман сўнгида Озарбойжоннинг буюк фарзанди – Ҳайдар Алиев ёдгорлиги пойига гуллар қўйилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ