Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш якунланди

Сақлаш
21:27 / 10.05.2023 928 0

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» Миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади. Бу ҳақда Uzcard ахборот хизмати хабар қилди.

 

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: Uzcard`га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи «Kapitalbank» АТБ банкомати, шунингдек, Humo`га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган «Халқ банки» АТБ банкомати.

 

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, шунингдек транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади, дейилади хабарда.

 

2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

 

Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов интеграциялашдан мақсад нақд пул ечиб олиш бўйича хизматлар кўрсатиш эмас, балки банкоматларнинг функционаллигини бир-бири билан бирлаштириш эканини айтиб ўтганди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//