Жамият
Саудия Арабистонида 2023 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёрати бир муддатга қолдирилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Умра зиёратлари Ассоциацияси маълум қилди.
Ассоциация вакилининг айтишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги 5 майдан Умра сафарига виза беришни тўхтатган.
“Доимий тартиб шундай. Умра сафарига виза берилиши Муҳаррам ойигача яъни 20 июлгача тўхтатилган. Бу ҳақда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги расман эълон бермаган бўлса-да, амалда виза бериш тўхтатилди”, – дейилади Ассоциация ахборотида.
Қўшимча қилинишича, 15 майдан эътиборан Макка шаҳрига кириш ҳам расман тўхтатилади ва фақатгина Маккада яшаш рухсатномаси бор инсонларгина шаҳарга киритилади.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ