Жамият
Ўзбекистонда 2011 йилда қабул қилинган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги қонунни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 майдаги фармонида кўзда тутилган.
Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритиш топширилди.
Амалдаги қонунга кўра, фақат 12 тоифадаги фуқаролар пойтахтда доимий прописка қилиниши мумкин.
Фармонда қайд этилишича, мазкур қонун фуқароларнинг янгиланган Конституциянинг 32-моддасида назарда тутилган мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиши, шунингдек, яшаш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқларини чеклайди.
Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этишга қаратилган янги механизмларни назарда тутувчи президент қарори лойиҳасини тақдим этиши лозим.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ