Жамият
Кеча, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Янгиобод» МФЙда жойлашган тумангаз корхонаси ҳудудида ёнғин портлаш содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВ бўлимига хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, хозирда ёнғин бартараф этилди. ФВВ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.
Ёнғин оқибатида газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 3 та Исузу автомашинаси ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган.
Ҳодиса шохобчадаги МАН русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни захира сиғимига бўшатиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келгани тахмин қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига ФВВ, ИИБ, ССБ ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ