Маданият
Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат марказида “Шашмақом сеҳри” мавзусида маърифий-маданий тадбир ташкил этилди. Уни филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим ва нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов олиб борди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо очиб берди ва ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар анъаналари, буюк бастакорлар, ҳофиз ҳамда созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш, тарғиб қилиш, халқимизни мусиқий меросимизнинг энг гўзал анъаналаридан баҳраманд этиш, ёш авлодни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғусини камол топтириш зарурлиги, шунингдек, Президентимиз томонидан ўзбек мақоми борасида қабул қилинган фармойиш ва чора-тадбирлар белгиланганлиги каби қатор вазифалар тўғрисида гапириб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий мақом санъати маркази бош директори Сойибжон Бегматов мақомнинг келиб чиқиши ва ҳозирги кундаги ривожи ҳақида, филология фанлари номзоди Ҳулкар Ҳамроева “Мақом мусиқа санъатининг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида, Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов мақом санъатида баётни тўғри куйлаш билиш тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар. Психология фанлари доктори Маҳмуд Йўлдошев эса мақом санъати бизда Алпомиш достони ёзилган даврдан бери бор экани, X асрдан сўнг бизгача ёзма ҳолатда етиб келганини айтиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий “Ушшоқ”, “Куйгай”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова “Қашқарча ушшоқ", "Тошкент ироғи", Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Комила Аминова “Муножот” қўшиғини маромига етказиб ижро этдилар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ