Жамият
Бугун ва иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет”га кўра, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига бориб кечалари +13...+18 даражани, кундуз кунлари +30...+35 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражагача бўлади. Бу май ойининг ушбу даври учун ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқоридир.
12 майда республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нисбатан нам ҳаво кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди ва +27...+32 даражани ташкил этади.
8-9-май кунлари шимолда, 11-12-май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 8 ва 11-12 майда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғиши мумкин.
Пойтахтда 8-11 майда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорати 8 майда +25...+27 даражагача, 10-11-май кунлари +32...+34 даражагача аста-секин кўтарилади.
12 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат нисбатан пасаяди.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ