Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида “Аждодлар хотирасига эҳтиром” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб зиёратгоҳ ва қабристонларда ҳашар уюштирилмоқда.
Пойтахтимизнинг “Шайх Зайниддин бобо”, “Чиғатой” қабристонларида ўтказилган ободонлаштириш ишларида Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ходимлари ва бир гуруҳ зиёлилар фаол қатнашди.
Хайрли юмушларга киришишдан олдин муқаддас оятлардан ўқилиб, ўтганлар ҳаққига дуо қилинди.
Қабристон ҳудуди тозаланиб, йўлаклар супириб-сидирилди. Дарахт ва буталар суғорилди. Маъмурият кўрсатган очиқ жойларга, қабр атрофларига гул ва райҳон кўчатлари экилди.
– Халқимизда аждодларнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш, мангу қўнимгоҳларини ободонлаштириш хайрли анъанага айланган, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо. – Бирор юртнинг фаровонлигини билмоқчи бўлсанг бозорини, бирор халқнинг диёнатини билмоқчи бўлсанг мозорини кўр, деган нақл бежиз айтилмаган. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган ҳашарлар ёш авлод онгида Ватан учун жон фидо қилган, улкан илмий-тарбиявий мерос қолдирган ота-боболарга эҳтиром туйғусини кучайтириш, тарихий қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни саранжом-саришта тутиш юксак қадрият эканлигини тарғиб этишга хизмат қилади.
“Аждодлар хотирасига эҳтиром” лойиҳаси доирасидаги ҳашарлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари томонидан мамлакат бўйлаб давом эттирилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ